Узбек O'zbek
Азар жиддий жароҳат олди, у қачон сафга қайтиши номаълум
Чоршанба, 27 Ноябр
7341

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида «ПСЖ»га қарши кечган ўйинда (2:2) олган жароҳати тафсилотлари маълум қилинди. 

28 ёшли футболчи ўйиннинг иккинчи бўлимда тиббиёт ходимлари ҳамроҳлигида майдонни оқсоқланиб тарк этган, унинг ўрнини Гарет Бэйл эгаллаганди.

La Sexta журналисти Хосе Луиса Санчеснинг маълумотига кўра, клуб тиббий штаби футболчини текширувдан ўтказган ва унинг сафга қайтиши борасида пессимистик кайфиятда қарамоқда. 

Сadena Ser радиоси маълумотига кўра, Азар болдир илиги суягини жароҳатлаб олган, аммо у 18 декабрь куни Ла Лига доирасида «Барселона»га қарши кечадиган учрашувгача майдонга қайтиши мумкин.

Marca нашри маълумотига кўра эса, Азар болдир суяги билан товон суягини бириктирувчи бўғинини шикастлаб олган. У 2017 йил ёзида ҳам шундай жароҳат олган ва ўшанда уни жарроҳлик амалиётидан ўтказишга тўғри келганди.
 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз