Узбек O'zbek
Россия 2022 йилги мундиалга қўйилмаслиги мумкин
Сешанба, 26 Ноябр
11741

Россия терма жамоаси 2022 йили Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин.

Бутунжаҳон антидопинг агентлигининг (WADA) мувофиқлик бўйича қўмитаси Россияни халқаро турнирлардан 4 йил муддатга четлатишни, шунингдек турнирлар мезбонлиги учун даъвогарлик қилишдан маҳрум этишни тавсия қилган. Агар Россия бунгача у ёки бу мусобақани ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган бўлса, бу ҳуқуқ ундан тортиб олиниб, бошқа давлатга берилади.

Россияга бундай жазо чоралари Москва антидопинг лабораториясидаги маълумотлар номувофиқлиги туфайли таҳдид солмоқда. Аниқланган номувофиқликлардан кейин WADA Россия антидопинг агентлигига (РУСАДА) қарши текшириш бошлади.

9 декабрь куни WADA ижроия қўмитаси йиғилиши ўтказилади ва унда мувофиқлик қўмитасининг РУСАДА мақоми бўйича тавсиялари кўриб чиқилади. Агар россияликлар томони маълумотларни қалбакилаштиришда айбдор деб топилса, РУСАДА мувофиқлик мақомидан маҳрум этилиши мумкин.

Шу билан биргаликда, Россия футбол терма жамоасининг Евро-2020 турниридаги иштирокига дахл қилинмайди, чунки бу турнир ФИФА эмас, УЕФА ҳомийлигида ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз