Узбек O'zbek
Мбаппе: «Олтин тўп»га лойиқ эмасман»
Сешанба, 26 Ноябр
3047

«ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе бу йил «Олтин тўп»ни қўлга киритишига умид қилмаяпти. 

Асосий фаворитлар деб Виржил ван Дейк, Лионель Месси ва Криштиану Роналду ҳисобланмоқда.

«Бу йил «Олтин тўп»ни қўлга киритаманми? Тўғрисини айтсам, бунга лойиқ эмасман. Мендан ҳам кўпроқ иш қилган футболчилар бор», — деб Килиан сўзларини келтирмоқда Ouest France.

«ПСЖ» билан кўплаб миллий совринларни қўлга киритдик, аммо Чемпионлар Лигасидаги натижа афсуслантирди. Албатта шахсан ўзим бир неча совринга эга бўлганман, бироқ футбол жамоавий спорт саналади. Буни қабул қилишимиз керак. «Олтин тўп» учун эса ҳали вақт бор. Шошилмайман, буни ўзимга мақсад қилиб олмаганман».

Бу мавсумда 20 ёшли футболчи «ПСЖ» таркибида барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 4та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз