Узбек O'zbek
Ивуарлик ёш футболчи гранд клублар назарига тушди
Сешанба, 26 Ноябр
3067

«Аталанта» ҳужумчиси Амад Траоре жамоасини ўзгартириши мумкин. 

Calciomercato нашри маълумотига кўра, ушбу 17 ёшли футболчига «Ювентус» ва «Манчестер Сити» клублари қизиқиш билдирмоқда. 

«Бьянконери» анча вақтдан буён ивуарлик футболчини кузатиб бормоқда, «Ман Сити» эса ёшлар ўртасидаги Чемпионлар лигасида «Аталанта» ёшларига қарши ўйиндан кейин ушбу футболчига эътибор қаратган. 

Футболчи «Аталанта» U-19 таркибида инглиз тенгқурлар дарвозасига бир гол уриб, яна бир голга узатма берганди. 

Траоре А Сериянинг жорий мавсумида икки ўйинда майдонга тушиб, бир гол уришга улгурди. У «Удинезе»га қарши учрашувда (7:1) 77-дақиқада Иличич ўрнига майдонга тушиб, асосий таркибдаги дебютини гол билан нишонлаганди. Бу гол орқали у Италия чемпионатида гол урган энг ёш футболчи бўлганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз