Узбек O'zbek
Дель Пьеро:  «Роналду жамоага кўп нарса бериши мумкин»
Сешанба, 26 Ноябр
4569

 «Ювентус»нинг собиқ футболчиси Алессандро Дель Пьеро жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрларини билдирди. Эслатиб ўтамиз, Роналду  «Милан»га қарши баҳсда захирага олингач, кийиниш хонасига йўл олган ва ўйин якунланмасидан аввал стадионни тарк этганди.

 «Бундай хатти-ҳаракатлар ўйинчини оқламайди, аммо буни жуда ошириб юбормаслик керак. 

У профессионал ва жамоадошлари ҳам уни ҳурмат қилишади. Роналду бу жамоага ҳали кўп нарса бериш мумкин. Бу мавсумда у ёрқин ўйинлар намойиш этмаяпти, аммо февраль ойидан бошланадиган Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларида унинг ўзгаришига аминман», – деб Дель Пьеронинг сўзларини келтиради AS.

Маълумот учун, Роналду 2018 йилдан бери  «Ювентус»да ўйнайди. Унинг Турин клуби билан шартномаси 2022 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз