Узбек O'zbek
Брешиа» президенти: «Балотелли қора ва ўзини оқлаш учун ишлаяпти»
Сешанба, 26 Ноябр
2600

«Брешиа» президенти Массимо Челлино ҳужумчи Марио Балотелли билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди.

Аввалроқ стадионларда унга нисбатан ирқий камситуви қичқириқлар янграган эди.

«Балотеллига нима бўлди? У қора ва ўзини оқлаш учун ишлаяпти. Аммо қийналяпти.

Биз у билан жамоани кучайтириш мақсадида шартнома имзоладик. У ҳақоратларга футбол майдонида жавоб қайтариши керак, ижтимоий тармоқларда эмас. Шундай бўлса-да, «Брешиа»нинг қониқарсиз натижаларида уни айбламоқчи эмасмиз», — деб Челлино сўзларини келтирмоқда Gazzetta dello Sport.

Клуб президентининг бу сўзларидан кейин катта шов-шув кўтарилди. Бироқ, кейинчалик «Брешиа» бу гапларнинг ҳазил экани ва нотўғри талқин қилингани ҳақида баёнот берди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз