Узбек O'zbek
Виталий Денисовнинг жароҳати ҳақида маълумот берилди
Душанба, 25 Ноябр
5405

«Рубин» ҳимоячиси Виталий Денисовнинг соғлиғи жойида, унда ҳеч қандай жароҳат йўқ.

Ўзбекистонлик футболчи РПЛ 17-туридан ўрин олган «Зенит»га (1:2) қарши баҳснинг 78-дақиқасида майдонга тушган, ўйиндан сўнг эса жароҳат олганликда гумон қилиниб, шифохонага олиб кетилганди.

Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, Денисовнинг аҳволи яхши ва умумий гуруҳ машғулотларида ҳеч қандай чекловсиз иштирок этади.

Бу мавсумда Виталий «Рубин» таркибида РПЛ доирасида 8та ўйинда майдонга тушган. Унинг жамоаси 17 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз