Узбек O'zbek
Почеттино «Тоттенҳэм»нинг азалий рақибига бош мураббий бўлиши мумкин
Душанба, 25 Ноябр
22835

АПЛнинг 13-туридан ўрин олган «Саутҳэмптон»га қарши ўйиндан сўнг (2:2) «Арсенал» клуби раҳбарлари Унаи Эмери ўрнига бош мураббийликка номзодларни кўриб чиқишмоқда, деб ёзади Daily Mail.

Манбанинг хабарига кўра, номзодлар орасида Массимилиано Аллегри, Микель Артета ва ўтган ҳафта «Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттино бор. 

Шунингдек, клуб Эмерига яна вақт бериши мумкинлиги ҳам айтилмоқда. Агар Эмери мавсум ўртасида ишдан бўшатилса, бош мураббий вазифасини унинг ёрдамчилари Фредерик Юнгберг ва Стив Боулд бажариши ҳам мумкин.

«Арсенал» АПЛда 13-турдан сўнг 8-ўринни эгаллаб турибди. Клуб сўнгги 6та ўйинда атиги 1 марта ғалаба қозонди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз