Узбек O'zbek
«Наполи» футболчилари 2,5 млн евро миқдорида жаримага тортилади
Душанба, 25 Ноябр
3326

«Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис жамоада интизомнинг сусайиб кетганидан норози ва футболчиларни жазолашга киришган.

Corriere dello Sport хабарига кўра, тартибни бузганлар умумий ҳисобда 2,5 млн евро миқдорида жаримага тортилади.

Биринчилардан бўлиб яримҳимоячи Аллан «жабрланади», у 200 минг евро миқдорида жримага тортилади. Аввалроқ у клуб президентининг ўғли Эдоардо Де Лаурентис билан зиддиятга борган эди.

Эслатиб ўтамиз, Аурелио Де Лаурентис 1 ойдан бери футболчилар билан низолашмоқда. Мулозим Чемпионлар Лигасидан ўрин олган «Зальцбург»га (1:1) қарши ўйиндан олдин футболчиларни клуб қароргоҳига қамаб қўйган эди. Аммо ўйинчилар унинг тақиқига қарамай, уйларига тарқалиб кетишди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз