Узбек O'zbek
Мбаппе «ПСЖ» олдига шарт қўйди
Душанба, 25 Ноябр
16641

«Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашга ҳаракат қилмоқда.

L'Equipe хабарига кўра, клуб спорт директори Леонардо шартномаси муддати 2022 йил ёзида ниҳоясига етадиган ёш истеъдодни сақлаб қолишни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Дастлабки музокараларда Мбаппенинг нияти қандайлиги ўрганилган, унда маош ҳам, шартнома муддати ҳам муҳокама қилинмаган. Шунингдек, клуб унга йилига 30 млн евро маош таклиф қилганини рад этмоқда.

Мбаппе «ПСЖ» билан ҳамкорликни узайтиришга қарши эмас. Аммо янги шартномада хоҳлаган пайтида бошқа клубга кетиши мумкинлиги ҳақидаги банд бўлишини истаяпти. У фаолиятини фақат парижликлар билан боғламоқчи эмас.

Аввалроқ Мбаппе хизматига «Реал» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Французнинг ўзи ҳам Мадрид клубида тўп тепиш нияти борлигини бир неча марта айтган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз