Узбек O'zbek
Кейн: «Ҳозир фаолиятимда ютуқларни қўлга киритадиган босқичдаман»
Душанба, 25 Ноябр
1579

«Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн бош мураббий Жозе Моуриньо ва жамоанинг ушбу мавсумдаги мақсадлари ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ҳозир фаолиятимда ютуқларни қўлга киритадиган босқичдаман. Жозе ўзи ишлаган ҳар бир клубда кубок ютган, буни инкор қила олмайсиз. Барчамиз ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Моуриньо каби обрўли инсон клубга келганда бу сизга ишонч, умид бағишлайди. 

Мавсумни қийин бошладик, аммо кучли тўртликка кира олишимизга тўлиқ аминмиз. Бу футболчилар учун ҳам, клуб учун ҳам молиявий жиҳатдан жуда муҳим. Менга келсак, ушбу клуб учун курашни давом эттираман», – деб Кейннинг сўзларини келтиради Daily Mail.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз