Узбек O'zbek
Бразилияда Пеле давридаги рекорд такрорланди
Душанба, 25 Ноябр
6088

Бразилиянинг «Фламенго» клуби мамлакат чемпиони бўлди. 

Мусобақа якунланишига 4 тур қолганида бош мураббий Жорже Жезус шогирдлари яқин таъқибчилари «Сантос» ва «Палмейрас» клубларини 13 очко ортда қолдиришмоқда.

Бир неча кун олдин «Фламенго» Жанубий Американинг нуфузли турнири – Либертадорес Кубогида ҳам зафар қучган эди. Натижада клуб бир мавсумда 2та турнирда ғолиб бўлишга эришди. 

Сўнгги марта бундай кўрсаткичга 1963 йилда, таркибида Пеле ўйнаётган «Сантос» клуби эришган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз