Узбек O'zbek
«Арсенал» футболчилари Эмеридан норози
Душанба, 25 Ноябр
12444

«Арсенал» бош мураббийи Унаи Эмери ўз лавозимини тарк этиши кутилмоқда. Лондонликлар клуби 13 турда 18 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалининг 8-ўрнига тушиб кетган.

The Telegraph нашри маълумотига кўра, «Арсенал»нинг айрим футболчилари испаниялик мураббийнинг фаолиятидан норози.

«Муаммо мураббийда. У ёмон қарорлар қабул қилмоқда ва яхши тактика қила олмаяпти. Жамоада бирдамлик йўқ, футболчилар ривожланишни ҳис қилишмаяпти», — деган ўз номини сир тутишни истаган манба.

Бундан аввалроқ Daily Mail манбаси «Арсенал» раҳбарияти «Саутҳемптон» билан ўйиндан кейин (2:2) бош мураббийни ишдан бўшатиш ҳақида ўйлай бошлагани ҳақида хабар тарқатганди. Манба маълумотига кўра, Эмерининг ўрнига номзодларни излаш бошлаган. Бундай рўйхатда бироз аввалроқ «Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқарилган Маурисио Почеттино, шунингдек «Ювентус»нинг собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва «Арсенал»нинг собиқ футболчиси, айни дамда «Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиолага ёрдамчилик қилаётган Мигель Артета номлари бор.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз