Узбек O'zbek
«Ривер Плейт» сўнгги дақиқаларда икки гол ўтказиб, Либертадорес Кубоги финалида мағлуб бўлди
Якшанба, 24 Ноябр
773

Либертадорес Кубоги финалида Бразилиянинг «Фламенго» клуби Аргентинанинг «Ривер Плейт» клубини мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди. Учрашув Перу пойтахти Лима шаҳридаги «Монументаль де Ате» стадионида бўлиб ўтди. Ўйинни Роберто Тобаро бошчилигидаги чилилик ҳакамлар бригадаси бошқарди. 

Ўйинда ҳисоб 14-дақиқадаёқ очилди, аргентиналиклар ҳужумчиси Рафаэль Борре Игнасио Фернандеснинг пасини голга айлантирди. Аммо бразиллар ўйиннинг сўнгги дақиқаларида иккита гол уриб ғалабани илиб кетишди, 89-дақиқада Габриэл Барбоза Хиорхьяна де Арраскаетанинг пасидан кейин мувозанатни тиклади, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Габриэл Барбоза «Фламенго»га ғалаба келтирувчи голни урди.

Трансфер ҳуқуқи «Интер»га тегишли бўлган Габриэл Барбоза 12 ўйинда жами 9 гол уриб, турнир тўпурари бўлди.

«Фламенго» ўз тарихида ушбу турнир финалида иккинчи марта ўйнади ва иккинчи марта ҳам ғолиб бўлди. «Ривер Плейт» финалларда 11 марта ўйнаган ва фақат 4 марта чемпион бўлган.

Либертадорес Кубоги
Финал
«Фламенго» Бразилия – «Ривер Плейт» Аргентина 2:1
(0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 14 Борре, 1:1 – 89 Габриэл Барбоза, 2:1 – 90 Габриэл Барбоза.
Фламенго – Диего Алвес, Родриго Кайо, Мари, Рафинья, Филипе Луис, де Арраскаэта (Пирис, 90), Эвертон Рибейро, Арао (Витиньо, 86), Жерсон (Диего, 66), Габриэл Барбоза, Бруно Энрике.
Ривер Плейт – Армани, Пинола, Каско (Диас, 77), Монтиель, Паласиос, Мартинес, Перес, Фернандес (Альварес, 69), де ла Крус, Борре (Пратто, 75), Суарес.
Огоҳлантиришлар: Каско (30), Суарес (45), Мари (54), Перес (71), Рафинья (80), Габриэл Барбоза (90).
Четлатишлар: Паласиос (90), Габриэл Барбоза (90). 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз