Узбек O'zbek
«Интер» 69 йил ичидаги энг яхши стартини қайд этди
Якшанба, 24 Ноябр
1663

Италия А Серияси 13-турида «Интер» сафарда «Торино» клуби устидан йирик (0:3) ҳисобда ғалабага эришди.

Ушбу муваффақият Антонио Конте жамоаси учун Италия чемпионати доирасида ўтган сўнгги 13 ўйиндаги 11-ғалаба бўлди. Шундай қилиб, «Интер» 1950/51 йилги мавсумдаги ғалабали йўлини такрорлаб, 69 йил ичидаги энг яхши натижасини қайд этди.

«Нерадзуррилар» айни дамда турнир жадвалида 2-ўринни банд этиб, чемпионат пешқадами «Ювентус»дан бор йўғи бир очкога ортда қолишмоқда. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз