Узбек O'zbek
GFC-20 турнири. Нурсултон Рўзибоев украиналик рақибини муддатидан аввал мағлуб этди
Якшанба, 24 Ноябр
1686

Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган аралаш жанг санъатлари (ММА) бўйича турнирда ўзбекистонлик Нурсултон Рўзибоев украиналик рақиби Артём Шокалога қарши октагонга чиқди.

«Ҳумо Арена»да ўтказилган жанг муддатидан олдин якунланди. 26 ёшли ўзбек спортчиси 3-раундда рақибини техник нокаут эвазига мағлуб этишга эришди.

Шу тариқа Нурсултон ММА'даги ғалабалари сонини 23тага етказиб олди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз