Узбек O'zbek
А Серия. «Милан» ўз майдонида «Наполи» билан дуранг ўйнади
Якшанба, 24 Ноябр
597

Италия А Сериясининг 13-турида «Милан» ўз майдонида «Наполи»га қарши баҳс юритди. Ўйинда кучлар тенг келди. Баҳснинг 24-дақиқасида Ирвинг Лосано томонидан киритилган тўпга мезбонлардан Жакомо Бонавентура 29-дақиқада жавоб берди.

Бу дурангдан сўнг «Милан» очколари сонини 14тага етказиб, 13-ўринга кўтарилиб олди. «Наполи» эса 20 очко билан 7-ўринда қолди.

А Серия, 13-тур
Милан – Наполи 1:1
23 ноябрь, «Сан-Сиро»
Голлар
: Бонаветура (29) – Лосано (24).
Милан: Доннарумма, Мусаккьо, Тео, Романьоли, Конти, Крунич, Пакета, Бонавентура, Биглия (Калабрия, 73), Ребич (Кессиэ, 46), Пионтек (Леау, 85).
Наполи: Мерет, Хюсай, Ди Лоренцо, Максимович, Кулибали, Кальехон (Мертенс, 59), Элмас, Лосано (Льоренте, 83), Аллан, Инсинье (Юнес, 65), Зелиньски.
Огоҳлантиришлар: Пакета (29), Элмас (69), Тео (73), Юнес (77), Конти (90).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз