Узбек O'zbek
Тухель Неймарнинг ўйинидан норози бўлди
Шанба, 23 Ноябр
5059

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухель Франция чемпионатининг 14-туридан ўрин олган «Лилль»га қарши ўйиндан сўнг (2:0) Неймарнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Неймар ҳали ўйин ритмида эмас. У жуда кўп марта тўпни йўқотди, кўп бор таваккалга қўл урди. Аммо бу нормал ҳолат», – деб Тухелнинг сўзларини келтиради BeIn Sports.

Маълумот учун, Неймар «ПСЖ» сафида 5 октябрдан бери илк бор майдонга тушди. У ушбу мавсумда Лига 1да 6та ўйин ўтказиб, 4та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз