Узбек O'zbek
ОЧЛ финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради
Шанба, 23 Ноябр
4459

Қитъамизнинг клублар миқиёсидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигасининг 2019 йилги мавсуми ҳам ниҳоясига етиш арафасида турибди. 24 ноябрь куни турнир ғолиби номи маълум бўлади.

Финалнинг жавоб баҳсида Япониянинг “Урава Ред Даймондс” ва Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клублари ўйнайди. Саудия Арабистонида ўтган дастлабки баҳсда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. 

ОФК Японияда ўтказиладиган жавоб баҳсини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширди. Бош ҳакам – Валентин Коваленко. Унга Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Азиз Асимов ҳамда Илгиз Танташев ёрдам беришади. Захира ҳаками – Руслан Серазитдинов.

Осиё Чемпионлар лигаси-2019
Финал. Жавоб баҳси
“Урава Ред Даймондс” – “Ал-Ҳилол”  
Бош ҳакам
: Валентин Коваленко (Ўзбекистон)
Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко (Ўзбекистон), Тимур Гайнуллин (Ўзбекистон).
Қўшимча ёрдамчи ҳакамлар: Азиз Асимов (Ўзбекистон), Илгиз Танташев (Ўзбекистон).  
Захира ҳаками: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон). 
Назоратчи: Сринивасан Суреш (Ҳиндистон)
Комиссар: Муҳаммад Сайфиддин бин Абу Бакр (Малайзия).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз