Узбек O'zbek
Бундеслига. «Боруссия» Д аутсайдер билан баҳсда камбек қилиб, 3та гол фарқини йўққа чиқарди
Шанба, 23 Ноябр
5080

Германия Бундеслигасининг 12-туридан ўрин олган дастлабки баҳсда «Боруссия» Дортмунд ўз уйида турнир жадвалида сўнгги ўринда бораётган «Падерборн»ни қабул қилди. Биринчи бўлимдан сўнг 0:3 ҳисобида ютқазаётган майдон эгалари иккинчи бўлимда ирода кўрсатишди ва 93-дақиқада Марко Ройс томонидан урилган гол туфайли мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Бу дурангдан сўнг «Боруссия» очколари 20тага етказиб, 5-ўринга чиқиб олди, «Падерборн» эса 5 очко билан сўнгги ўринда қолди.

Бундеслига, 12-тур
Боруссия Д – Падерборн 3:3

22 ноябрь, «Сигнал Идуна Парк»
Голлар: Санчо (47), Витцель (84), Ройс (90+3) – Мамба (5, 37), Хольтманн (43).
Боруссия Д: Бюрки, Пишчек, Вайгль, Хуммельс, Шульц (Ҳакими, 46), Витцель, Дауд (Азар, 46), Санчо, Ройс, Геррейру, Пако Алькасер (Брандт, 45). 
Падерборн: Цингерле, Янс, Килиан, Шонлау, Коллинз, Гьясула, Василиадис (Сабири, 40), Прегер, Цолински (Михель, 77), Хольтманн (Антви-Ажей, 62), Мамба.
Огоҳлантиришлар: Хуммельс (28), Вайгль (74), Ҳакими (84), Коллинз (84).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз