Узбек O'zbek
Салоҳ Токио-2020 олимпиадасида ўйнамоқчи
Жума, 22 Ноябр
3120

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ 2020 йилги ёзги олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкин.

Миср Футбол Федерациясининг собиқ раҳбари Аҳмад Шубайр ба хабарни қуйидагича изоҳлади:

«Салоҳ Токиода ўйнашга тайёр эканини айтди. Бу ҳақда миллий жамоа қароргоҳида хабар берди. «Ливерпуль» билан муаммо йўқ, жамоа бунга қаршилик қилмайди».

Қайд қилиш жоизки, Миср U23 жамоаси Токио-2020 йўлланмасини қўлга киритди. Олимпия ўйинлари қоидасига кўра, жамоа таркибида 23 ёшдан катта уч нафар футболчи иштирок этиши мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз