Узбек O'zbek
«ПСЖ» Мбаппега жуда катта миқдорда маош тўлашга тайёр
Жума, 22 Ноябр
7524

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Килиан Мбаппе билан янги шартнома имзолашни режалаштирмоқда.

Журналист Николо Скира хабарига кўра, парижликлар 20 ёшли футболчига йилига 30 млн евро ва турли бонусларни кўзда тутувчи 5 йиллик шартномани тайёрлашмоқда.

Мбаппе «Реал» ва бошқа топ-клублар назарида турибди. Аммо «ПСЖ» хўжайини Носир Ал-Хилайфий ёш истеъдодни йўқотишни истамаяпти.

Бу мавсумда Килиан барча мусобақаларда 11та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол урган ва 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз