Узбек O'zbek
Марадонанинг истеъфоси бекор қилинди
Жума, 22 Ноябр
3938

Аргентина миллий жамоасининг афсонавий футболчиси Диего Марадона «Химнасия» клубини бошқаришда давом этади, деб ёзади Оle.

Манбанинг хабарига кўра, мураббий ва клуб раҳбарияти ўртасидаги келишмовчиликлар барҳам топган.

Аввалроқ Марадона истеъфога чиқарилгани ва жамоанинг сўнгги машғулотида йиғлаб юборгани ҳақида айтилганди.

Марадона «Химнасия»ни шу йил сентябрь ойидан бери бошқаради ва клуб билан мавсум сўнггига қадар шартнома имзолаган. Жамоа Аргентина чемпионатида 13-турдан сўнг 10 очко билан 22-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз