Узбек O'zbek
«Бавария» Нойерга ўринбосар топди
Пайшанба, 21 Ноябр
6218

Ҳозирда «Шеффилд Юнайтед»да ижарада ўйнаётган, аслида «МЮ»га тегишли бўлган дарвозабон Дин Ҳендерсон «Бавария»га ўтиши мумкин, деб ёзади Daily Mail.

Хабар қилинишича, мюнхенликлар 22 ёшли инглиз дарвозабонини Мануэль Нойердан сўнг унинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзод сифатида кўришмоқда.

Июнь ойида Ҳендерсон «МЮ» билан 2022 йил ёзигача мўлжалланган янги шартнома имзолаган эди. Ушбу мавсумда дарвозабон АПЛда 12та ўйинда қатнашиб, ўз дарвозасидан 8 марта тўп ўтказиб юборган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз