Узбек O'zbek
Роберт Левандовски: «Гвардиола билан ишлаш – футболчининг омади»
Чоршанба, 20 Ноябр
1872

«Бавария» форварди Роберт Левандовски Пеп Гвардиоланинг яна Германияга қайтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар фонида, у ҳақда ўз фикрларини билдирди.

«Гвардиола ўзи билан ишлаган ҳар қандай футболчини янада ўсишига хизмат қилади. Шу боис унинг қўл остида тўп суриш ва ишлаш – ҳар бир футболчи учун омаддир.

Флик? Янги бош мураббийимиз ҳам ҳар бир футболчи билан очиқ, барча билан алоҳида суҳбатлашди. Унинг ўйинга ва бизга ёндашувини барчамиз тезда тушундик. У ҳам тактиканинг ихлосманди. Барчаси аъло даражада дея олмасамда, Ханс-Дитер бир неча кун ичидаёқ катта ҳажмдаги ишни бажарди.

Клуб айни дамда осон вазиятда эмас. Ишсиз яхши мураббийлар ҳам ҳозирда кўп эмас. Шундай экан, Ханс-Дитер билан ишлашда давом этишимиз мақсадга мувофиқ» - дейди Левандовски Sport Bild’га берган интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз