Узбек O'zbek
Манба: «Тоттенҳэм»ни Моуриньо бошқаради
Чоршанба, 20 Ноябр
9013

Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо «Тоттенҳэм» клуби бош мураббийига айланиши мумкин. Бу ҳақда «твиттер» журналисти Танкреди Палмери хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 19 ноябрь куни «Тоттенҳэм»ни 2014 йилдан бери бошқариб келаётган Маурисио Почеттино истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига асосий номзод сифатида айнан Моуриньо кўрилмоқда.

Жозенинг сўнгги клуби «Манчестер Юнайтед» бўлган. Португалиялик мураббий Манчестер клубидан 2018 йил декабрида ишдан бўшатилган. Шунингдек, 55 ёшли мутахассис Премьер-лигада «Челси» билан 3 марта чемпионликка эришган.

Маълумот учун, «Тоттенҳэм» чемпионатда 12-турдан сўнг 14 очко тўплаб, 14-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз