Узбек O'zbek
Кейн Почеттинога: «Орзуйимга эришишда ёрдам берганингиз учун миннатдорман»
Чоршанба, 20 Ноябр
4739

«Тоттенҳэм» ва Англия миллий жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн ўз «инстаграм»ида «шпорлар» бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган собиқ устози Маурисио Почеттинога мурожаат қилди.

«Босс, менга орзуйимга эришишда ёрдам берганингиз учун миннатдорман. Сўнгги 5,5 йил ичида биз унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирдик. Сиз менинг мураббийим, эҳтимол, дўстим ҳам эдингиз. Самимий муносабатлар учун раҳмат айтаман. Келажакда омад тилаймиз!» – деб ёзади ҳужумчи.

Маълумот учун, Почеттино «Тоттенҳэм»ни 2014 йилдан бери бошқариб келаётганди. У жамоани ўтган мавсумда Чемпионлар Лигаси финалига олиб чиқди. Аргентиналик мутахассис фаолияти давомида «Эспаньол» ва «Саутҳэмптон» клубларини ҳам бошқарган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз