Узбек O'zbek
«Тоттенҳэм»ни бошқариши мумкин бўлган номзодлар кўпайди
Сешанба, 19 Ноябр
6399

«Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино клуб президенти Дэниэл Леви билан ўз келажагига боғлиқ масалалар бўйича музокара ўтказди, деб хабар беради The Telegraph.

Аргентиналик мутахассис қониқарсиз натижалар туфайли истеъфо ёқасида турибди. Ҳатто жамоа футболчилари ҳам унинг Лондон клубидаги даври ниҳоясига етди деб ҳисоблашмоқда.

«Тоттенҳэм» Почеттинонинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган мутахассислар бўйича бир қарорга келмаган. Аввалроқ номзодлар рўйхатида Жозе Моуриньо, Массимиллиано Аллегри ва Карло Анчелотти борлиги айтилганди. Энди эса «Борнмут» устози Эдди Ҳау ва «РБ Лейпциг» бош мураббийи Юлиан Нагельсман номи тилга олинмоқда. Аммо ҳар иккаласи ҳам мавсум ўртасида жамоаларини ташлаб кетиши даргумон.

Айни пайтда «Тоттенҳэм» АПЛ 12 туридан сўнг 14 очко билан 14-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз