Узбек O'zbek
«ПСЖ» эгалари Англия клубини сотиб олишга яқин
Сешанба, 19 Ноябр
11298

«ПСЖ»га эгалик қилувчи Qatar Sports Investments Англиянинг «Лидс» клубни ҳам сотиб олиши мумкин.

ESPN'нинг хабарига кўра, келишув ҳали якунланмаган, аммо томонлар сўнгги музокараларда ижобий натижаларга эришдилар.

Клуб яна иккита харидорга эга, аммо QSI асосий даъвогар. Чунки компания президенти Носир Ал-Хелайфи ва «Лидс» эгаси Андреа Радрицца узоқ вақтдан бери дўстона муносабатларга эга.

Хабар қилинишича, QSI, шунингдек, «Куинз Парк Рейнжерс»ни сотиб олиш масаласини ҳам кўриб чиққан, аммо «Лидс»ни танлаган.

«Лидс» Чемпионшипда 16-турдан сўнг 3-ўринни эгаллаб турибди. Клуб 3 марта АПЛ чемпионига бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз