Узбек O'zbek
Месси Каванига: «Сен билан хоҳлаган пайтингда уришаман»
Сешанба, 19 Ноябр
21088

Аргентина – Уругвай ўртоқлик ўйинида Лионель Месси ва Эдинсон Кавани ўзаро жанжаллашишди, деб хабар беради Оle.

Манбанинг хабарига кўра, эпизодларнинг бирида футболчилар ўртасида жанжал юзага келди. Кавани Мессини жангга таклиф этди, Лео эса «Хоҳлаган пайтингда» деб жавоб берди.

Жанжални жамоадошлар тўхтатиб қўйишди. Натижада ўйин давом эттирилди.

Тель-Авивдаги «Блумфилд» ўйингоҳида ўтган баҳс 2:2 ҳисобида якунланди. Уругвай таркибида Луис Суарес ва Эдинсон Кавани, Аргентина сафида эса Серио Агуэро ва Лионель Месси гол уришди.

Эслатиб ўтамиз, Месси аввалроқ Бразилия бош мураббийи Тите билан ҳам можарога борган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз