Узбек O'zbek
Манчини: «Рекордлар фақат кубок ютганимизда муҳим»
Сешанба, 19 Ноябр
889

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Евро-2020 саралашининг сўнгги туридан ўрин олган Арманистонга қарши ўйиндан сўнг (9:1) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Сўнгги саралаш ўйини учун ажойиб кеча бўлди. Миллий жамоалар даражасида 9та гол уриш қийин. Биз бунга эришиш учун бор кучимизни сарфладик. Рекордлар фақат кубок ютганимизда муҳимдир. Шу руҳда давом этсак, жуда яхши бўлади.

Ёш футболчиларнинг ўйинлари яхшиланмоқда. Халқаро ўйинлар уларга тажриба олиб келади. 

Евро-2020да нима бўлишини кўриб чиқайлик. Биз саралашдаги 10та ўйиннинг барчасида ғалаба қозондик. Чемпионатга тайёргарлик кўришимиз учун 6 ой вақт бор. Афсуски, кимларнидир якуний рўйхатдан чиқариб ташлашим керак, чунки бор-йўғи 23 нафар футболчини танлай оламан», – деб Манчинининг сўзларини келтиради Rai Sport.

Маълумот учун, Италия ўз гуруҳида 100 фоизлик натижа кўрсатиб, 1-ўринни олди ва Европа чемпионатининг финал қисмига йўлланмагани қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз