Узбек O'zbek
«Манчестер Сити»га «Лейпциг» ҳимоячиси керак
Сешанба, 19 Ноябр
2462

«Лейпциг» ҳимоячиси Дайо Упамекано фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин, деб ёзади 90 min.

Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчига «Манчестер Сити» қизиқмоқда. «Шаҳарликлар» қишда марказий ҳимоя чизиғини кучайтиришмоқчи.

Француз футболчисидан ташқари, «Сити» «Бенфика» ҳимоячиси Рубен Диаш номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

«Манчестер Сити» Упамекано трансфери амалга ошишига умид қилмоқда. Чунки футболчининг немис клуби билан шартномаси 1,5 йил ичида тугайди.

Упамекано «Лейпциг» сафида 2017 йилдан бери ўйнайди. У бу мавсумда Бундеслигада 7та ўйин ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз