Узбек O'zbek
Элдор Шомуродов: «Фаластинга кўпроқ гол уришимиз керак эди»
Сешанба, 19 Ноябр
4419

Ўзбекистон ҳамда Фаластин (2:0) термалари ўртасидаги учрашувда ўйин қаҳрамонига айланган Элдор Шомуродов баҳсдан кейин «Спорт» телеканалига қисқача интервью берди.

 “Фаластиндаги биринчи ўйинимиздаги мағлубиятга ҳеч қандай баҳона бўлмайди. У ерда шароитлар яхши эмасди, аммо биз яккакурашларда мағлуб бўлгандик.

 Бугун эса Фаластинга кўпроқ гол уришимиз лозим эди. Сабаби Саудия Арабистонига мағлубиятдан кейин юзимиз ёруғ бўлиши керак эди. Вазиятлар кўп бўлди, аммо асосийси ғалаба қозондик.

 Ўйин якунида ўйинимиз қовушмади? Менимча, барибир яхшироқ ўйнадик. Тўпни ўзимизда кўпроқ сақладик. Саудия билан эса тўпни сақлай олмагандик» - дейди терма жамоамиз ҳужумчиси.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз