Узбек O'zbek
«Dubai Cup-U23». Ўзбекистон олимпия жамоаси турнирни ғалабасиз якунлади
Сешанба, 19 Ноябр
3368

БААда ўтаётган «Dubai Cup-U23» турнирида Ўзбекистон олимпия жамоаси сўнгги ўйинини Саудия Арабистонига қарши ўтказди ва 92-дақиқада урилган гол туфайли мағлубиятдан қутулиб қолди. Олимпиячиларимиз 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, камбек қилишга эришишди.

Шундай қилиб, Ўзбекистон олимпия жамоаси турнирда 4та ўйин ўтказиб, 3та дуранг ва битта мағлубиятни қайд этди.

Ўзбекистон U23 – Саудия Арабистон U23 2:2
Голлар
: Ислом Қобилов (48), Абдулла Абдуллаев (90+2) – Саад Али Алсалули (5), Сами Ҳалил Ал Нажи (17).
Ўзбекистон U23: Aбдувоҳид Неъматов, Шароф Муҳиддинов, Дилшод Саитов, Азиз Ғаниев, Жасур Яхшибоев, Бобир Абдихолиқов, Миржаҳон Мираҳмадов, Аброр Исмоилов, Ойбек Рустамов, Илҳом Алижонов, Ойбек Бозоров. 
Захирадагилар: Низомиддин Зиёвутдинов, Ислом Қобилов, Абдулла Абдуллаев, Нурилло Тўхтасинов, Шерзод Насруллаев, Азиз Амонов, Ислом Рашидхонов, Ҳусниддин Алиқулов, Шаҳбоз Жўрабеков, Достон Ибрагимов, Асад Собиржонов, Иброҳим Йўлдошев

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз