Узбек O'zbek
Азар дунёнинг энг яхши ҳужумчиси ким эканлигини айтди
Сешанба, 19 Ноябр
22068

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар жамоадоши Карим Бензема ҳақида гапирди.

«Бензема йўқ жамоага қарши ўйнаш осонроқ. Бу аниқ, чунки у фарқ қилади.

У – ҳозирда дунёнинг энг яхши ҳужумчиси. Бензема нафақат ҳужумда фойдали, балки шерикларига ҳам янада яхшироқ ўйнашига ёрдам беради.

Агар у миллий жамоага чақирилмаса, биз учун яхши (кулади). Аммо у учун ёмон»,  – деб Азарнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Аввалроқ «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Франция миллий жамоаси мураббийлар штабини Бенземани жамоага чақирмаётгани учун танқид қилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз