Узбек O'zbek
Вадим Абрамов: «Одил Аҳмедов? Авваллари Шацкихни танқид қилишарди»
Душанба, 18 Ноябр
7563

Эртага, 19 ноябрь куни ЖЧ-2022 саралаши доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси ўз майдонида Фаластин билан баҳс юритади. Ўйин 17:00да «Пахтакор» стадионида бошланади. 

Бугун ушбу ўйиндан олдинги матбуот анжуманида қатнашган Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Одил Аҳмедов ва Элдор Суюновга бўлаётган танқидларга жавоб берди.

«Одил Аҳмедов? Доим жамоа ютқазиб қўйса, етакчи футболчилар танқид қилинади. Авваллари Шацкихни айблашарди. Аргентина ютқазиб қўйса ҳам, биринчи Мессини танқид қилишади. Бу одатий ҳол. Лекин тажрибали футболчилар майдонда бўлиши муҳим.

Суюнов? Саудияга қарши ўйинда ўтказиб юборилган голларда унинг хатоси йўқ. Биринчи гол пенальтидан, иккинчи гол эса рикошетдан урилди. Голларда бутун жамоанинг айби бор. Дарвозабонлар 30 ёшдан кейин тажрибага эга бўлади. Элдор – ҳозирда биринчи рақамли дарвозабон. Нестеровни таклиф қилишимни сўраётган бўлсангиз, у деярли бир йил футбол ўйнамади», – деб Абрамовнинг сўзларини келтиради Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз