Узбек O'zbek
Сўнгги 13 йил ичида дриблинг ишлатиш борасида етакчилар аниқланди
Душанба, 18 Ноябр
11020

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Европанинг топ-5 лигаларида энг кўп дриблинг ишлатган футболчи бўлиб турибди, деб ёзади Squawka.

Манбанинг хабарига кўра, 2006/2007 йилги мавсумдан бошлаб дриблинг статистикаси ҳисобланган. Сўнгги 13 йил ичида Месси бу кўрсаткич бўйича энг яхшиси бўлиб турибди. Аргентиналик ҳужумчи 1880 марта дриблинг ишлатган, шулардан 57,2 фоизи муваффақиятли бажарилган. Бу кўраткич бўйича иккинчи ўринни «Реал» яримҳимоячиси Эден Азар эгаллаб турибди, у 1220 марта дриблинг ишлатган, шуларнинг 57,1 фоизи омадли бўлган. Дриблингчилар учлигини «Фиорентина» яримҳимоячиси Франк Рибери якунлаб берди.

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду бу рўйхатда бешинчи ўринни эгаллаган. Португалиялик футболчи ҳисобида 816та дриблинг мавжуд, шуларнинг 44 фоизи муваффақиятли амалга оширилган.

Европанинг топ-5 лигаларидаги энг яхши дриблингчилар:
1. Лионель Месси («Барселона») – 1880 дриблинг, 57,2% муваффақиятли
2. Эден Азар («Реал») – 1220, 57,1% 
3. Франк Рибери («Фиорентина») – 939, 47,9% 
4. Серхио Агуэро («Манчестер Сити») – 832, 46,6% 
5. Криштиану Роналду («Ювентус») – 816, 44% 
6. Хоакин («Бетис») – 798, 50,9% 
7. Ҳотам Бен-Арфа (без клуба) – 770, 50,6% 
8. Андрес Иньеста («Виссел Кобе») – 739, 60,9% 
9. Роберто Фирминьо («Ливерпуль») – 736, 56,8% 
10. Неймар («Пари Сен-Жермен») – 734, 50,2%.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз