Узбек O'zbek
Шевченко: «Биз учун яхши йил бўлди»
Душанба, 18 Ноябр
2373

Украина миллий жамоаси бош мураббийи Андрей Шевченко Евро-2020 саралашидан ўрин олган Сербияга қарши ўйиндан сўнг (2:2) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда хурсандман. Бу йил биз учун яхши бўлди. Тарихда биринчи марта саралашни мағлубиятсиз ўтказдик. Энди қуръани кутамиз ва машғулотларни давом эттирамиз. 

Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат. Қийин баҳс бўлди. Иккала таймни ҳам ёмон бошладик, аммо умуман олганда ўйинни назорат қилдик. Жамоа охиригача режамизни бажарди. Натижада сўнгги сонияларда гол урилди. 

Олдин камроқ ўйнаган йигитлар яхши ўйин намойиш этишди. Сидорчук, Коваленко, Циганков, Беседин, Шахов ва Шепелев ўйинга зўр киришишди. Жамоанинг таянчига эга бўлганимзидан хурсандман: нафақат асосий жамоа, балки захира ҳам. Рақобат бор. Мен бундан жуда мамнунман», – деб Шевченконинг сўзларини келтиради УЕФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, Украина саралашда ўз гуруҳида 1-ўринни қўлга киритди ва Европа чемпионатига чиқди. Шунингдек, миллий жамоа тарихда илк бор саралашни мағлубиятсиз якунлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз