Узбек O'zbek
Сантуш Сколарининг рекордини такрорлади
Душанба, 18 Ноябр
3172

Португалия бош мураббийи Фернанду Сантуш миллий жамоадаги ғалабалар сони бўйича рекорд ўрнатди, деб ёзади A'Bola.

Евро-2020 саралашидан ўрин олган Люксембургга қарши ўйинда (2:0) Сантуш миллий жамоа бош мураббийи сифатида 43-ғалабасига эришди. Бунинг учун унга 70та ўйин керак бўлди.

Шу тариқа, Сантуш Португалия мураббийи сифатида 74та ўйинда 42та ғалабага эришган Луис Фелипе Сколарининг рекордини янгилади.

Эслатиб ўтамиз, Португалия саралашда В гуруҳида 17 очко билан 2-ўринни эгаллади ва Евро-2020нинг финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Маълумот учун, 65 ёшли Сантуш миллий жамоани 2014 йилдан бери бошқаради. Унинг мураббийлигида Португалия 2016 йили Европа чемпионига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз