Узбек O'zbek
Сантуш: «Португалия –Евро-2020 ғолиблигига даъвогар, лекин фаворит эмас»
Душанба, 18 Ноябр
1843

Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Евро-2020 йўлланмаси қўлга киритилгач, ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биз Евро-2020 ғолиблигига даъвогармиз, лекин ҳеч қачон фаворит ҳисобланмаймиз. Агар жамоа ижодкорлик ва сифатни уйғунлаштира олса, муваффақиятга эришишимиз мумкин. Португалияни мағлуб этиш осон эмас. Биз Евро-2016да чемпионликка даъвогар эканлигимизни айтганимда, мени ақлдан озганга чиқаришган», – деб Сантушнинг сўзларини келтиради А'Bolа.

Эслатиб ўтамиз, Португалия саралашда B гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаб, Европа чемпионатига чиқди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз