Узбек O'zbek
Роналду жамоадошларидан узр сўраш учун уларни тушликка таклиф қилди
Душанба, 18 Ноябр
12375

Туриннинг «Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия А Сериясининг 12-туридан ўрин олган «Милан»га қарши баҳсдан сўнг (1:0) қилган хатти-ҳаракатлари учун шерикларидан узр сўрашга қарор қилди. 

La Repubblica'нинг ёзишича, португалиялик футболчи жамоадошларини кечки овқатга таклиф қилган ва уларга тушунтириш бермоқчи. Футболчиларнинг учрашувлари 23 ноябрь куни Туринда бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, «Ювентус» бош мураббийи Маурицио Сарри сўнгги икки ўйинда Роналдуни захирага олди. Иккала ҳолатда ҳам ҳужумчи мураббийнинг қўлини сиқмади. «Милан» билан баҳсда эса Роналду кийиниш хонасига кириб кетди ва ўйин якунланмасидан аввал стадионни тарк этди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз