Узбек O'zbek
Роналду: «Чиндан «Ювентус»даги сўнгги икки ўйинда ўзимни яхши ҳис қилмадим»
Душанба, 18 Ноябр
5431

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду клубда кетма-кет икки ўйинда захирага олинганига изоҳ берди.

«Сўнгги 3 ҳафта ичида мен максимал даражада ишлай олмадим. Мени ўзгартиришларини ёқтирмаслигимни ҳамма билади. Лекин алмаштирилганимдан кейин муаммолар туғдирадиган бирор-бир иш қилмадим. Мен «Ювентус»га жароҳатлар билан ўйнаб ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Мураббийлар штабининг қарорларини тушунаман. Ҳақиқатан ҳам ўтган икки баҳсда ўзимни яхши ҳис қилмадим. Ўйинларга 100% тайёр эмасдим», – деб Роналдунинг сўзларини келтиради A'Bola.

Роналду бу мавсумда «Ювентус» таркибида 14та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз