Узбек O'zbek
Хамес «Эл Класико»ни ўтказиб юборади
Душанба, 18 Ноябр
1792

«Реал» ўз расмий сайтида Колумбия миллий жамоаси базасида жароҳат олган Хамес Родригеснинг тиббий кўрик натижаларини маълум қилди.

Тиббий кўрик натижаларига кўра, яримҳимоячининг чап тиззасида жароҳат борлиги аниқланган. Футболчининг тикланиш муддати ҳақида маълумот берилмаган, аммо As'нинг ёзишича, Хамес 1,5 ойни ўтказиб юбориши мумкин.  Шундай қилиб футболчи 18 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Барселона» билан ўйинда қатнаша олмайди. 

Сўнгги марта яримҳимоячи «Реал» таркибида 22 октябрь куни майдонга тушган. У бу мавсумда Ла Лигада 7та ўйин ўтказиб, 1та гол урган ва 1та голга ассистентлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз