Узбек O'zbek
Азар: «Лэмпард дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлиши мумкинлигини кўрсатди»
Душанба, 18 Ноябр
1685

«Реал» яримҳимоячиси Эден Азар собиқ жамоаси – «Челси»нинг бош мураббийи Фрэнк Лэмпардни мақтади.

«Мен Фрэнкни мураббий сифатида эмас, ўйинчи сифатида биламан. У – ажойиб инсон. Тўрт ой ичида у келажакда дунёнинг энг яхши мураббийларидан бирига айланиши мумкинлигини кўрсатди. «Челси»да ёш инглиз футболчилари борлиги яхши. Англия учун ҳам, «Челси» учун ҳам бундай ёшлар борлиги омадлидир.

«Челси»га трансферлар таъқиқи ёрдам бердими? Билмайман. Эҳтимол, икки ёки учта трансфер билан улар биринчи бўлишарди. У ерда дўстларим бор, уларнинг ўйинини кузатаман. Улар ғалаба қозонишмоқда, шунинг учун хурсандман», – деб Азарнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз