Узбек O'zbek
Сане «Бавария»га ўтса, «Манчестер Сити» Команни таклиф этмоқчи
Якшанба, 17 Ноябр
2126

«Бавария» яримҳимоячиси Кингсли Коман «Манчестер Сити» сафига ўтиши мумкин.

«Sky Sports» хабарига кўра, Лерой Сане «Бавария» сафига ўтса, «Шаҳарликлар» Мюнхен жамоаси сафидаги 23 ёшли француз футболчисига таклиф билан чиқмоқчи.

Олдинроқ, немис клуби Саненинг инглизлар билан шартномаси 2021 йилда якунланиши сабаб, Германия терма жамоаси аъзосини «Манчестер Сити»дан арзонроқ нархда сотиб олиш ишларини бошлаб юборганликлари ҳақида маълумотлар тарқалганди.

Жорий мавсумда Лерой Сане жароҳати боис «Манчестер Сити» сафида бор йўғи бир ўйинда майдонга тушди.

«Манчестер Сити» кўз остига олган Кингли Коман эса, «Бавария» сафида 10 ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз