Узбек O'zbek
Ракитич «Ювентус»га ўтмоқчи
Якшанба, 17 Ноябр
3004

«Барселона» яримҳимоячиси Иван Ракитич фаолиятини «Ювентус»да давом эттириши мумкин.

Sport.es сайтининг ёзишича, хорватиялик футболчи «Юве»га ўтишни истаяпти. Аммо Турин клуби Ракитични қўшиб олишдан аввал, ҳозирги яримҳимоячиларидан бири билан хайрлашишига тўғри келади. «Юве»ни тарк этиш эҳтимоли юқори футболчи сифатида Блез Матюиди тилга олинмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2020 йилда якунига етади.

Маълум бўлишича, Ракитич Англия Премьер-лигаси клубларига ўтмоқчи эмас. «Барселона» инглиз клублардан бирининг 31 ёшли футболчи учун таклиф этган 15 миллион евролик трансфер суммасини рад этган. «Барса» хорватиялик яримҳимоячини 35 миллион евродан камга сотмоқчи эмас.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз