Узбек O'zbek
Перес: «Ҳозир «Реал» бизни янги чўққиларга олиб чиқадиган ўзгаришлар жараёнида»
Якшанба, 17 Ноябр
3909

«Реал» президенти Флорентино Перес клубнинг қадриятлари ва истиқболлари ҳақида гапирди. 

«Жамоа билан ишлаш, камтарлик ва қатъиятлилик кабилар «Реал»нинг ажралмас қадриятларидир. Клубнинг энг яхши даврларидан бирига гувоҳ бўлдик. Рақобат ҳар қачонгидан юқори бўлган футбол оламида бундай ютуқларни қадрлаш керак. 

Ҳозир «Реал» бизни янги чўққиларга олиб чиқадиган ўзгаришлар жараёнида. Бизда янги истеъдодлар ва биз ишонадиган ажойиб ўйинчилар бор. Бу жамоа барча мубоқаларда ғалаба қозонди ва клуб афсонасига айланди», – деб Переснинг сўзларини келтиради Маrcа.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» 2014 йилдан 2018 йилгача 4 марта Чемпионлар Лигасини, 1 мартадан Испания Кубоги ва Ла Лига ғолиблигини қўлга киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз