Узбек O'zbek
“Навбаҳор” “Истиқлол”ни мағлуб этди
Якшанба, 17 Ноябр
3618

ФИФА кунлари боис юзага келган танаффус вақтида Наманганнинг “Навбаҳор” клуби А Про-лигада 2-ўринни эгаллаган Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Учрашувда Андрей Канчельскис мураббийлигидаги “Навбаҳор” жамоаси қийинчилик билан ғалаба қозонди. Ҳимоячи Ғиёсжон Комиловнинг 88-дақиқада киритган голи Наманган жамоасига ғалаба келтирди.

Ўртоқлик учрашуви.
17 ноябрь. Наманган.
“Навбаҳор” – “Истиқлол” – 1:0
Гол:
Ғиёсжон Комилов, 88.
“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 8.Шаҳзод Шайманов, 9.Иван Соловьёв, 11.Александр Касьян, 15.Обид Жўрабоев, 16.Абдулҳай Исмоилов, 22.Игорь Голбан, 29.Ҳожиакбар Юнусов, 55. Ғиёсжон Комилов, 70. Аббос Ғуломов, 95. Нодир Мавлонов.
Захирадагилар: 5. Славко Лукич, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 34. Комилжон Тожидинов, 39. Ҳусайн Эргашбоев, 66. Шаҳзодбек Ҳамидов, 77. Аюбхон Нўъмонов, 96.  Алибоев, 97. Искандар Сидиқжанов, 98. Муҳаммаджон Султонов.

Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” Суперлига 24-тури доирасида 24 ноябрь куни Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз