Узбек O'zbek
«Интер» «Аталанта» футболчисига қизиқмоқда
Якшанба, 17 Ноябр
843

«Аталанта» яримҳимоячиси Деян Кулусевски «Интер»га ўтиши мумкин. Футболчи ҳозирда «Парма»да ижарада ўйнамоқда.

La Gazzetta dello Sport'нинг ёзишича, «Интер» швед футболчиси учун «Ювентус», «Милан» ва АПЛ клублари билан рақобатлашишга тайёр.

Аммо 19 ёшли футболчининг юқори трансфер нархи «нерадзурри»га халақит қилиши мумкин. «Аталанта» футболчи учун камида 40 млн евро талаб қилади. Бундан ташқари, Бергамо клуби ҳам, «Парма» ҳам Деянни қишда қўйиб юбормоқчи эмас. Ёзда эса футболчининг нархи янада қимматлашиши мумкин.

Кулусевски бу мавсумда А Серияда 12та ўйин ўтказиб, 2та гол урди ва 5та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз