Узбек O'zbek
Хаби Алонсо «Бавария»га ўтиши ҳақида: «Пепнинг сирларини билмоқчи эдим» 
Якшанба, 17 Ноябр
4892

«Реал»нинг собиқ яримҳимоячиси Хаби Алонсо 2014 йилда «Бавария»га ўтиши сабаблари ҳақида гапирди. Ўшанда немис клубини Пеп Гвардиола бошқарар эди.

«Гвардиоланинг сирларини билмоқчи эдим. У чексиз ғайратга эга.

Футбол мавсуми узоқ давом этади, аммо Пеп охиригача чарчамас эди. У доимо диққат марказда бўлар ва бунга тайёр турарди. Бу эса биз футболчилар учун муҳим дақиқаларда қўшимча бонус бўлар эди», – деб 37 ёшли испанияликнинг сўзларини келтиради Тhe Atlhletic.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар

Тавсия этамиз